Осиё кубоги чорак финал босқичидан ўрин Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.
Баҳсни мезбонлар анча фаол бошлаган бўлса, бизникилар илк дақиқаларда ҳимояланишга мажбур бўлди. Бироқ 28-дақиқада Ҳасан ал-Ҳайдос ўнг томондан жарима майдонимизга кириб келди ва узатма берди. Тўп эса Ашурматовнинг оёғига тегиб, дарвозанинг яқин бурчаги томон йўл олди. Юсупов эса зарбани қайтара олмади. Тўпнинг қўлига тегиб, тўрга кириб кетди.
Шундан сўнг Ўзбекистон ташаббусни қўлга олиб, рақибни ўз жарима майдонига қамай бошлади. Бу ҳолат иккинчи бўлим бошида ҳам давом этди. Иккинчи тайм аввалида камида 3 та гол уриш имкониятига эга бўлдик, аммо зарбаларимизга аниқ етишмади. Шунга қарамай, 59-дақиқада Ҳамробеков қулай вазиятга чиқди ва тўпни олис бурчакка жойлаб қўйди.
Шундан кейин вакилларимиз темпини бироз пасайтиришди. Экстра-бўлимларда кичик устунлик Қатар томонида бўлди. Бир вазиятда тўп тўсинимизга теккан бўлса, яна бир вазиятда Афифнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Навбат пенальтилар сериясига келди. Терма жамоамиз серия давомида 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо шундан зарбани амалга оширган — Ашурматов, Абдураҳматов ва Машариповнинг зарбасини дарвозабон Баршам қайтарди. Якуний ҳисоб — 3:2. Қатар — ярим финалда. Ўзбекистон эса кетма-кет иккинчи Осиё кубогини пенальтилар сериясидан сўнг тарк этмоқда.
Осиё кубоги-2023. Чорак финал
Қатар - Ўзбекистон - 1:1 (1:0). Пенальтилар серияси — 3:2
Асосий вақт — 1:1. Қўшимча бўлимлар — 0:0
Голлар: Ўткир Юсупов (28-автогол) — Одил Ҳамробеков (59)
Огоҳлантиришлар: Мешаал Баршам (46), Холид Мунир (89), Алмоез Али (90+1), Педро Мигел (105) — Отабек Шукуров (70), Сречко Катанец (79), Рустам Ашурматов (90)
Қатар: Мешаал Баршам, Педро Мигел, Али Ал-Маҳдий, Муҳаммад Ваад (Султон ал-Бракий 108), Салмон Ториқ (Исмоил Муҳаммад 91), Ҳассан ал-Ҳайдос (Холид Мунир 54), Акрам Афиф, Лукас Мендес, Алмоез Али, Аҳмад Фатҳий (Мустафо Мешаал 104), Жассим Жобир (Абдулазиз Ҳатим 81)
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Абдулла Абдуллаев, Умар Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Фарруҳ Сайфиев (Зафармурод Абдураҳматов 99), Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев (Муҳаммадқодир Ҳамралиев 106), Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов (Шаҳбоз Умаров 74), Аббос Файзуллаев (Ҳожимат Эркинов 114)
Пенальтилар серияси — 3:2
Отабек Шукуров (0:1) — Акром Афиф (1:1)
Рустам Ашурматов (1:1, дарвозабон) — Алмоез Али (1:1, дарвозабон)
Шаҳбоз Умаров (1:2) — Али Ал-Маҳдий (1:2, ноаниқ)
Зафармурод Абдураҳматов (1:2, дарвозабон) — Султон ал-Бракий (2:2)
Жалолиддин Машарипов (2:2, дарвозабон) — Педро Мигель (3:2)
Бош ҳакам: Ким Хи-Гон (Жанубий Корея)