"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Фил Фоденни мақтади.
“У ўйинни яхшироқ тушунади. Унда гол сезиш қобилияти, узатмалар, ўйин одоб-ахлоқи бор. Унинг ёшида қанча ўйин ўтказганимни, нечта унвон ютганимни билмайман.
У бешта позицияда ўйнай олади. Марказда ўйнаса ўйинимизда сифат бўлади. У кенг ўйнаса, бизда бўш позициялар бўлмаган қийин учрашувларда нимадир ярата олишини ҳис қиламиз.
У Жаҳон чемпионатида иккита ўйин ўтказди ва шундан бери унинг таъсири ҳал қилувчи бўлиб қолди. Фил ҳар доим яхши ўйнайди, 16 ёшида биз унинг ўзгача иқтидорга эга эканлигини англаб етгандик, ҳозир эса голлар ва голли узатмалар ҳам кўп", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради "Манчестер Сити" расмий сайти.
Фоден "шаҳарликлар" тарбияланувчиси бўлиб, академиядан асосий жамоага қадар ўйнаган. 23 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.