Кириш Регистрация

Европа лигаси. «Рус эртаги» давом этади

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг 1/16 финал дастлабки учрашувлари ўз поёнига етди. Дастлабки учрашувларини рус клублари муваффақиятли бошлагани борасида хабар бергандик. Бу байрамни «Рубин» ҳам давом эттирди.

Мадриднинг «Атлетико» клуби меҳмони бўлган қозонликлар Испания сўнгги дақиқагача кураш олиб боришди ва бир бўлим давомида майдонда ўн киши бўлиб ҳаракат қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Радамель Фалькао ва унинг жамоадошлари харчанд уринишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

«Тоттенҳэм» эса яна ўша Гарет Бэйлнинг муваффақиятлари эвазига ғалаба қозонишда давом этмоқда. Уэльслик футболчи «Лион»га қарши учрашувда дубль қайд этиб жамоасига муҳим бўлган ғалабани тақдим этди.

«Интер» «ЧФР Клуж»га қарши учрашувда Родриго Паласионинг дубли эвазига ғалаба қозонган бўлса, Италиянинг бошқа бир жамоасини «Лацио» Германияда ҳақиқий драматик учрашувда сўнгги дақиқаларда дурангга эришди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам «Лацио» дарвозасига уч бор пенальти белгилашдан ташқари Диасни ҳам майдондан четлаштирганди. Бироқ шунга қарамай «Боруссия» ғалаба қозона олмади.

Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишиб олишингиз мумкин бўлади. Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашувлари кейинги ҳафтада бўлиб ўтади.

Европа лигаси
1/16 финал
Дастлабки учрашувлар

АТЛЕТИКО (Испания) – РУБИН (Россия) 0:2 (0:1)
Голлар: Карадениз (6), Орбаис (90+5).
Атлетико: Асенхо, Хуанфран, Годин, Ката Диас (Р. Гарсия, 60), Филипе Луис (Ньигес, 66), М. Суарес (Коке, 46), Тиагу, К. Родригес, Туран, Адриан, Фалькао.
Рубин: Рижиков, Ансальди, Шаронов, Навас, Маркано, Натхо, Орбаис, Кисляк, Р. Еременко, Карадениз (Кузьмин, 88), Рондон (Дядюн, 86).
Четлатиш: Шаронов (45, Рубин).

ШТУТГАРТ (Германия) – ГЕНК (Бельгия) 1:1 (1:0)
Голлар: Гентнер (42) – Плет (90+1).

БОРУССИЯ М (Германия) – ЛАЦИО (Италия) 3:3 (1:0)
Голлар: Штранцль (17, пенальти), Маркс (84, пенальти), Аранго (88), Флоккари (57), Козак (64, 90+4).
Боруссия М: тер Стеген, Штранцль, Броуверс, А. Домингес , Вендт, Янчке (Ханке, 75), Нордтвейт (Маркс, 72), Чигерчи (Джака, 75), Аранго, Херрманн, Л. де Йонг.
Лацио: Маркетти, Конко, Диас, Бьява, Раду, К. Ледесма (Козак , 46), Лулич (Сиани, 88), А. Гонсалес, Кандрева (Цана, 72), Эрнанес, Флоккари.
Четлатиш: Диас (69, Лацио).

БАЗЕЛЬ (Швейцария) – ДНЕПР (Украина) 2:0 (1:0)
Голлар: Штокер (23), Штреллер (67).

НЬЮКАСЛ (Англия) – МЕТАЛЛИСТ (Украина) 0:0
Ньюкасл: Крул, Янга-Мбива, С. Тэйлор, Колоччини, Сантон, Тиоте (Ш. Амеоби, 79), Кабай, Обертан (Марво, 62), Сиссоко, Гутьеррес, Сиссе.
Металлист: Горяинов, Вильягра, Папа, Торсильери, Фининьо, Эдмар, Чако Торрес, Марлос (Виллиан Гомес, 73), Клейтон, Соса, Кристальдо (Жажа, 82).

ТОТТЕНҲЭМ (Англия) – ЛИОН (Франция) 2:1 (1:0)
Голлар: Бэйл (45, 90+3) – Умтити (55).
Тоттенхэм: Фридель, Уокер, Галлас, Вертонген, Ассу-Экотто, Дембеле, Паркер (Ливермор, 90), Леннон (Сигурдссон, 79), Демпси (Холтби, 67), Бэйл, Адебайор.
Лион: Веркутр, Ревейер, Ловрен, Бишевац, Умтити, Гоналон, Фофана, Лакасетт, Лисандро (Геззаль, 88), Мальбранк (Гренье, 83), Гомис.

ИНТЕР (Италия) – ЧФР (Руминия) 2:0 (1:0)
Голлар: Паласио (20, 87).
Интер: Ханданович, Нагатомо, Сильвестре, Раноккия, А. Перейра, Ковачич (Жонатан, 88), Камбьяссо, Гаргано, Гуарин, Милито (Паласио, 10), Кассано (Альварес, 73).
ЧФР: Фелгейраш, Иву Пинту, Пикколо, Каду, Камора, Годмек (Мафтей, 39), Рада, Мурешан, Шепши, Маа (Хора, 79), Руй Педру (Беланович, 84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:04, 15.02.2013.
Ўқилди: 5806 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик