"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан кейин (3:1) ўз дарвозабони Алиссон ва унинг сардори Виржил ван Дейкни қўллаб-қувватлади.
Ван Дейк ва Алиссоннинг иккинчи бўлим ўрталарида қўпол хатоси якшанба кунги Премьер-лиганинг "Эмирейст"даги тўқнашувида бурилиш нуқтаси бўлди.
"Бизнинг иккита асосий йигитимиз ўртасида нотўғри муносабат бор эди. Улар инсонлар. Ва бу уларнинг одатда қиладиган ишларини янада ўзига хос қилади.
Яхшироқ ҳимоялана олармидик? Ҳа, 100 фоиз. Лекин нима бўлганини тушунмадим.
Бугун биз бахтли эмасмиз, улар ҳам хурсанд эмас. Лекин бу аллақачон содир бўлди ва буни бўрттиришнинг ҳожати йўқ.
Биз "Арсенал"га қарши ўйнадик - бу ерда жуда яхши ўйнашингиз ва ҳамма нарсани эрта йўқотишингиз мумкин. Биз буни қабул қилдик, ҳал қилдик ва давом этдик.
Биз ўз футболимизни етарлича ўйнамадик. Ўйинда етарлича иштирок эта олмадик. Умуман олганда, тан оламизки, "Арсенал" уч очкога лойиқ эди", - деди Клопп Daily Mail билан суҳбатда.