Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Фабрегас: "Хаби Алонсони "Ливерпул"га ўтишига ишонаман"

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас Хаби Алонсонинг "Ливерпул"га ўтиши ҳақида гапирди.

"Мухлислар уни яхши кўришади ва мен ҳам уни жуда яхши мураббий деб ҳисоблайман. Унинг яхши ғоялари бор. Балки у бироз бошқача ўйнайди, лекин менимча, унда мослашиш қобилияти бор.

Мен уни “Реал Сосьедад Б”га, ҳозир эса “Байер”га устозлик қилганида кўрганман. У турли йўллар билан ишлайди. У вазиятга ва турли тоифадаги ўйинчиларга мослаша олади ва у тўғри менталитетга эга.

У ёш, лекин унинг энг яхши томони шундаки, у жуда аниқ ғояларга эга. У ақлли, савияли йигит ва тўғри характерга эга. Демак, бу катта баёнот, лекин мен у "Ливерпул"ни бошқариши мумкинлигига қўшиламан", - деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул"нинг амалдаги бош мураббийи Юрген Клопп ёзда жамоани тарк этади.

Киритилди: 23:04, 05.02.2024.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик