Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов Европа лигасининг "Анжи" - "Ганновер" ўйинидан кейин "Советский спорт" нашрига ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Бу бизнинг янги йилдаги илк расмий ўйинимиз эди. Бунгача фақат ўртоқлик ўйинларини ўтказиб келгандик. Шунинг учун бошида қийин бўлди. Кейин эса ўз ўйинимиз топиб олдик ва муҳим ғалабага эришдик. Германияда мавсум қизғин паллада бўлгани учун "Ганновер" ҳозир яхши формада. Рақиб ҳақида илиқ фикрларни билдириш мумкин. 3:1 — жавоб ўйини олдидан яхши натижа. Гол ўтказиб юборганимиз яхши бўлмади. Боз устига, пенальтидан ҳам гол ура олмадик. Бу футбол. Олдинда Греманияда жавоб ўйини турибди. Ана шу ўйиндан кейин қайси жамоа кучли экани маълум бўлади, — дейди ярим ҳимоячи.