Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Бензема «Ал-Иттиҳод» машғулотларига қайтди. У «Навбаҳор» билан ўйинда иштирок этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ал-Иттиҳод" жамоасида тўп тепаётган Карим Бензема Саудия Арабистони жамоаси билан машғулотларни қайта бошлади. Тажрибали ҳужумчи дисквалификация туфайли бир ойга яқин жамоадошлари билан машғулот ўтказмади.

Жамоа бош мураббийи Марсело Гальярдо франциялик футболчининг клуб базасига етиб келмаганидан норози бўлди, у ердан бутун делегация йиғинга жўнаб кетди. Ушбу можародан сўнг Каримнинг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Жорий мавсумда 36 ёшли ҳужумчи “Ал-Иттиҳод” сафида 20 та учрашувда иштирок этиб, 12 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, саудияликлар ОЧЛ 1/8 финали доирасида 15 февраль куни Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

Киритилди: 11:49, 06.02.2024.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик