«Тоттенҳем» футболчиси Гарет Бэйл ўзининг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Бу мавсумда фаолиятимдаги энг яхши ўйинимни кўрсатаяпман деб ўйлайман. Ўз ўйинимдан роҳатланаяпман. Жамоамиз яхши ўйин кўрсатмоқда, шунинг учун менга ўзимни кўрсатиш енгилроқ бўлмоқда.
Ҳозир мен ҳаволаниб кетмаслигим, ўз устимда кўпроқ ишлаб, спорт формамни сақлаб қолишим керак. Менда ҳали ишлашим керак бўлган жиҳатлар бор. Энг яхши бўлиш учун ишлашда давом этаман»,- дейди Бэйл.
Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий мавсумда Англия чемпионатида 22 учрашувда майдонга тушиб 13 та голга муаллифлик қилган.