Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ёзда 35 ёшдан ошган футболчилар ўртасида ЖЧ ўтказилиши мумкин (фото)

Баҳо:
+ | -

Ёзда 35 ёшдан ошган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган.

Daily Mail нашри хабарига кўра, EPG Cup деб номланган турнир ташкилотчилари Elite Players Group ҳисобланади.

Фақат 35 ёшдан ошган, терма жамоа сафида ўйнаган ёки клублар миқёсида олий лигада камида 100та ўйин ўтказган футболчиларга рухсат берилиши таклиф қилинмоқда.

Унда Англия, Аргентина, Бразилия, Франция, Германия, Италия, Испания ва Уругвай терма жамоалари иштирок этиши кутилмоқда. Июнь ойи бошида бир ҳафта давомида битта Англия стадионида 70 дақиқадан иборат еттита ўйин ўтказилиши режалаштирилган.

EPG асосчилари ўз мамлакатлари сардори бўлади: Стив МакМанаман (Англия), Эстебан Камбьяссо (Аргентина), Эмерсон (Бразилия), Кристиан Карамбе (Франция), Кевин Кураньи (Германия), Марко Матерацци (Италия), Мичель Сальгадо (Испания) ва Диего Лугано (Уругвай).

Вақтинчалик таркибга Майкл Оэен, Кака, Роналдиньо, Ривалдо, Фабио Каннаваро, Эшли Коул, Жо Коул, Давид Жеймс, Франк Лэмпард, Робби Фаулер, Кафу, Роберто Карлос, Тьерри Анри, Марсель Десайли, Эрнан Креспо, Пабло Сабалета, Мезил Ўзил, Сами Хедира, Давид Вилья, Карлес Пуйоль, Франческо Тотти, Диего Форлан киради.

Киритилди: 22:52, 06.02.2024.
Ўқилди: 5185 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.