Кириш Регистрация

Нойер Хаби Алонсо қўл остидаги "Байер" ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ўзаро ўйин олдидан "Байер"нинг муваффақияти ҳақида гапирди.

10 февраль куни мюнхенликлар Бундеслиганинг 21-тури доирасида "доричилар"га қарши сафарда майдонга тушишади. Леверкузенликлар айни дамда амалдаги чемпиондан икки очко олдинда.

"Хаби Алонсо қўл остидаги "Байер" худди Алонсонинг футболчилик даврида қандай ўйнаган бўлса, худди шундай ўйнайди. У сифатли пас бериш ғоясига эга, у тўп билан бўлишни яхши кўради ва у бу ғояларни ўз жамоасига сингдиради. Футболчи сифатида у бундай футболдан завқланарди ва ҳозир унинг жамоаси ҳам худди шундай характерга эга – "Байер" тўпни назорат қилишни истайди, рақиб ортидан югурмайди. Алонсо қийин паллада жамоани қабул қилиб олди, лекин дарҳол вазиятни яхшилашга қодир эканлигини кўрсатди", - дея Нойернинг сўзларидан иқтибос келтиради Bayern & Germany.

Киритилди: 23:52, 06.02.2024.
Ўқилди: 1683 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.