Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

Оғир атлетика. Сарварбек Зафаржонов олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида бугун эрталаб 89 кг вазндаги эркаклар спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Унда юртимиз шарафини икки спортчи ҳимоя қилди.

Даст кўтаришда олтин медални Сарварбек Зафаржонов қўлга киритди. Ватандошимиз 167 кг. оғирлик билан иккинчи ўриндаги Али Алипурни 4 килога ортда қолдирди. Яна бир ўзбекистонлик атлет Нурсултан Эсбергенов эса 157 кг натижа билан тўртинчи поғонани эгаллади.

Силтаб кўтариш машқлари янада қизиқарли кечди. Эронлик Алипур 191 кг.ни кўтариб, Зафаржоновни кутди. Сарварбек иккинчи уринишда 195 килони ўзига бўйсиндирди, аммо у учинчи уринишда 198 кг.ни кўтара олмади.

Алипур бирданига 200 кг. буюртма бериб, қийинчилик билан бўлса-да уни кўтара олди. Натижада эронлик атлет икки уринишда Сарвардан бир килога ўтиб кетди. Силтаб кўтаришда ғолиблик эса кореялик Ю Донг Жуга насиб этди. У 201 килони кўтарди. Алипур сўнгги уринишда 202 кг.ни забт эта олмади.

Шу тариқа, Зафаржонов даст кўтаришда олтин, икки курашда эса кумуш медалга эга чиқди. Эронлик Али Алипур икки кумуш ва бир олтин медалга эга чиқди.

Оғир атлетика. Осиё чемпионати, эркаклар, 89 кг.

Даст кўтариш
1. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) — 167 кг.
2. Али Алипур (Эрон) — 163 кг.
3. Эмил Молдодосов (Қирғизистон) — 162 кг.
4. Нурсултан Эсбергенов (Ўзбекистон) — 157 кг.

Силтаб кўтариш
1. Ю Донг Жу (Ж.Корея) — 201 кг.
2. Али Алипур (Эрон) — 200 кг.
3. Салим ал-Ханжарий (Ўмон) — 196 кг.
4. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) — 195 кг.

Икки кураш
1. Али Алипур (Эрон) — 363 кг.
2. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) — 362 кг.
3. Эмил Молдодосов (Қирғизистон) — 357 кг.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:17, 08.02.2024.
Ўқилди: 1125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz