Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Пролига иштирокчилари масаласи кўриб чиқилди

Баҳо:
+ | -

Ассоциация ҳамда Лига раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Пролиганинг 2024 йилги мавсумида иштирок этувчи клублар масаласи кўриб чиқилди. Бунда жамоаларнинг 2023 йилги мавсумдаги иштироки тўлиқ таҳил қилинди. Шунингдек, профессионал футбол клубларининг январь ойидан бошланган ОФК лицензиялаш жараёни учун ҳолати муҳокама қилинди.

Сир эмаски, Лига 2022 йилги мавсум якунида мусобақалар ўтказиш регламентини икки қисмга ажратганди:

•  Суперлига ва Пролига регламенти

•  Биринчи лига регламенти.

Бугунга келиб нафақат Суперлига, балки Пролига клублари ҳам ОФК лицензиясига эга чиқа олади. Режага кўра, Суперлига ва Пролига ўртасидаги фарқ фақатгина У21 жамоаси фаолияти билангина фарқланиши лозим. Лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб, Лига Пролиганинг айрим жамоаларини сўнгги икки мавсумдан буён мусобақага шартли равишда қўшиб келади. Бироқ мавсум якунида берилган имкониятдан оқилона фойдалана олмаган жамоа Пролига билан хайрлашади. Жумладан, 2023 йилги мавсум олдидан Зомин ҳамда Янгиер жамоалари шундай сабаб билан Пролигадан тушиб қолганди. Жорий мавсумда «Турон», Навбаҳор-фарм, «Юниред», «Ғиждувон» жамоалари лицензиялаш талабларини бажара олмади. Спорт принтсипларига кўра Биринчиликни пешқадам сифатида якунлаган Янгиер эса худди аввалги мавсумда бўлгани каби камчиликларга йўл қўйди ва қаторасига иккинчи йил ҳам Пролига иштирокчилари сафига қўшила олмади.

«Янгиер қурувчи»

«Янгиер қурувчи» 2023 йилги мавсумни Пролигада ўтказиши лозим эди. Бироқ лицензиялаш талабларини ўз вақтида бажара олмаганидан келиб чиқиб, жамоа Биринчи лигага туширилди. Лига қўйган талабга кўра, Янгиер мавсум давомида йўл қўйилган камчиликларини бартараф этиб бориши ҳамда Пролига учун муносиб эканлигини исботлаши керак эди. Аммо «Янгиер қурувчи» фақатгина спорт принципига кўра Пролига йўлланмасини қўлга киритди. Бироқ лицензиялаш талабларини лозим даражада бажара олмади.

«Биринчи лига регламенти»нинг 9.2, 9.3, 9.4 ва 9.5-бандлари билан танишиб чиқиш орқали Янгиер жамоасининг нима сабабдан Пролигага қўйилмаётганини тушуниш мумкин. «Янгиер қурувчи» жамоасининг Пролигада иштирок этишдан бирламчи мақсади профессионал футбол клуби мақомига эга чиқиш эканлиги Лигага маълум. Яъни, клуб таъсисчилари профессионал футбол клуби учун берилган имтиёздан фойдаланишни бирламчи мақсад қилгани ҳолда, футбол инфратузилмаси ва фаолиятини белгиланган талаблар асосида шакллантириш масаласига эътибор қаратмайди.

Шунингдек, «Янгиер қурувчи» собиқ футболчиси Секуба Диатта олдидаги қарздорлик оқибатида ФИФА томонидан қўйилган санкция юзасидан ҳозирга қадар бирор амалий иш амалга оширмади. Бу каби жамоанинг Пролигада иштирок этишига йўл қўйилмайди.

«Ғиждувон»

Жамоа 2023 йилги мавсумни Пролигада шартли равишда ўтказиши белгиланган эди. Аммо жамоа лицензиялаш талабларини бажариш устида ишламади. Клуб Ассоциациянинг жорий йил 10 январь санасига қадар барча қарздорликни бартараф этиш юзасидан қўйган талабига беписанд муносабатда бўлди ҳамда Лигага ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмади. Шунингдек:

• Лига юридик органи хулосасига кўра, «Ғиждувон» жамоаси таъсис ҳужжатларига ўзгариш киритилган, бироқ «Суперлига ва Пролига регламенти» талабидан келиб чиқиб, Лига бундан хабардор қилинмаган;

• Лига мусобақалар ўтказиш бўлими хулосасига кўра, «Ғиждувон» MyLeague онлайн платформаси билан ишлаш ва талаб этилган ҳужжатларни тақдим этиш масаласи билан ҳозирга қадар шуғулланмаган;

• Лига лицензиялаш бўлими хулосасига кўра, «Ғиждувон» жамоаси маъмурий бошқарув тизими талабга мутлақо жавоб бермайди;

• Лиганинг стадионлар билан ишлаш мутахассислари хулосасига кўра, «Ғиждувон» жамоаси моддий-техник базани ривожлантириш масаласига эътибор қаратмаган ва жамоанинг бу борада бир неча йиллик режаси мавжуд эмас.

«Ғиждувон» билан боғлиқ эътиборга молик яна бир масала мавжуд бўлиб, Лига барча тафсилотлар тўлиқ ўрганиб чиқилгунига қадар бу ҳақда маълумот тақдим этмайди. Юқорида саналган ҳолатларнинг ўзи жамоанинг Пролигада иштирок этишига йўл қўймаслик учун етарлича ҳисобланади.

«Юниред»

«Юниред» жамоаси болалар футболига эътибор қаратаётгани, ўз футбол мактабига эга экани, футбол мактаби учун сунъий қопламали майдон барпо қилаётгани, клуб таъсисчилари ўз ҳамкорлари билан хусусий халқаро университет ташкил қилиб, келажакда ўз талабалари билан Лига мусобақаларида иштирок этишни назарда тутадиган беш йиллик режа асосида фаолият олиб бораётгани сабаб шартли равишда Пролига иштирокчисига айланганди. Бироқ клуб кутилмаганда молиявий қийинчиликлар сабаб ўз фаолиятини давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, футболга боғлиқ бўлмаган ҳолат туфайли Unired Redbridge университетни ташкил этиш масаласи ортга сурилди ва ўз-ўзидан талаба ёшларни футболга жалб этиш режаси ишдан чиқди. Болалар футболи учун хизмат қилиши кўзда тутилган сунъий майдон эса Самарқанд шаҳрида ишга туширилди. Унда клуб таъсисчилари эгалик қилувчи хусусий мактаб тарбияланувчилари футбол билан шуғулланишда давом этади.

«Турон»

«Турон» клубда юзага келган молиявий қийинчиликлар сабаб Пролигада иштирок эта олмаслигини, бироқ Фарғона вилоят ҳокимлиги кўмаги билан Биринчи лигада тўп суришини маълум қилди. Айни вақтда «Турон» футбол клуби ўтган давр давомида барпо қилган инфратузилмани сақлаб қолиш асосий вазифа ҳисобланади. Вилоят футбол ассоциацияси раҳбариятига мазкур вазифа топширилган.

«Навбаҳор фарм»

«Навбаҳор фарм» жамоаси бир йил аввал спорт принциплари асосида Пролига йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ клуб раҳбарияти томонидан фарм жамоа юзасидан берилган кафолат бажарилмади. «Суперлига ва Пролига регламенти»нинг 14.9-бандидан келиб чиқиб, «Навбаҳор фарм» жамоаси Пролига иштирокчилари сафидан чиқарилди. Яъни, «Навбаҳор» футбол клубининг бошқа ташкилотлар ҳамда ўз расмийлари олдида мавжуд бўлган қарздорлиги бунга сабаб бўлди.

Пролига қатнашчилари ва мусобақа формати бир неча дақиқадан кейин тақдим этилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:38, 08.02.2024.
Ўқилди: 2095 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.