Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Бунёдкор» Белоруссия вице-чемпионини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

"Қалдирғочлар”нинг Анталия йиғини доирасидаги навбатдаги рақиби Белоруссиянинг “Шахтёр” клуби бўлди.

Учрашувни Миржалол Қосимов шогирдлари тезкор хавли ҳужумлар билан бошлашди. Бу эса кўп ўтмай ўз самарасини берди. Алибобо Раҳматуллаев томонидан оширилган пасни Александр Пишур боши билан “Шахтёр” дарвозасига аниқ йўллади – 1:0.

Учрашувнинг 35-дақиқаси ўтиб бораётган паллада солигорскликлар стандарт вазиятидан ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлим бошларида Игорь Таран ўзининг аниқ зарбаси билан “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиқди. Бироқ бу голга ҳам рақиб аъзолари тезкор жавоб қайтара олишди.

Иккинчи бўлим охирларида Александр Пишур яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳар иккала сафар ҳам бурчакдан оширилган пасларни боши билан дарвозага йўллади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугун кечки маҳал “қалдирғочлар” Украинанинг “Черноморец” клубига қарши учрашувда майдонга тушишади.

“БУНЁДКОР” – “ШАХТЁР” (Солигорск, Белоруссия) 4:2 (1:1)
Голлар: Александр Пишур 24, 82, 87, Игорь Таран 58
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Дилшод Жўраев, Камолиддин Тожибоев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Жавлон Иброхимов, Олег Зотеев, Игорь Таран, Алибобо Раҳматуллаев, Сардор Рашидов, Баҳодир Пардаев, Александр Пишур
Захирадан майдонга тушганлар: Муроджон Зухуров, Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:19, 16.02.2013.
Ўқилди: 4099 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик