«Милан» ҳужумчиси Марио Балотелли ўзининг кўрсатаётган ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозир доимий тарзда асосий таркибда ҳаракат қилмоқдаман. Шунинг учун энг яхши спорт формамга етишимга оз қолди.
«Парма» билан ўйинга келадиган бўлсак, мен голга қадар иккита жарима зарбасини йўққа чиқардим. Ньянгга агар яна хато қилсам, кейинги зарбани унга беришимни айтдим»,- дейди футболчи.