Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

«Реал» Гарет Бэйлга расмий таклиф билан чиқди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси яримҳимоячиси Гарет Бэйлга расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда «The Telegraph» нашри хабар  тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар агар «Тоттенҳэм» футболчини сотишни истаса, айнан «Реал»дан таклиф бўлаётганини билдириб қўйиш мақсадида ўз таклифини билдирган.

Шунингдек, кеча тарқалган хабарларга кўра, Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам футболчини ёзги трансферларининг энг муҳим номзодлар рўйхатига киритиб қўйди. Мюнхенликлар футболчи учун 50 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёрлигини билдиришган. Бироқ юқорида номи келтирилган манбада бу суммани «Реал» тўлашга тайёр эканини ёзиб ўтган. «Реал»нинг Гарет Бэйлни сотиб олишдаги энг асосий устунлиги сифатида унинг кумири Криштиану Роналдунинг мадридликлар сафида тўп суриши бўлиши мумкин.

Гаретнинг жамоасини алмаштириши мумкинлиги борасида масалага аниқлик «шпорлар»нинг Европа чемпионлар лигасига йўлланма олиш-олмаслигига қараб ҳал бўлиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўтган мавсумда Лука Модрични «Тоттенҳэм»дан сотиб олганида Бэйл масаласини ҳам муҳокама қилган бироқ бу борада келишув амалга ошмаганди.

Манба: www.telegraph.co.uk
Киритилди: 04:03, 17.02.2013.
Ўқилди: 5518 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик