Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес жамоадоши Давид де Хеа борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Футболни тушунган одамлар Де Хеанинг топ даражадаги футболчи эканини жуда яхши билишади. Мана нима учун «МЮ» уни сотиб олган? Клуб Давиднинг қандай ўйнашини клуб яхши билади».
«Мен учун Де Хеа — идеал дарвозабон. У «Реал»га қарши учрашувда қўллаган сейвлари билан ўз қобилиятини намойиш этди. У дарвозабон оёқ билан ўйнаш ҳам дарвозабон учун фойдали эканини исботлади».
«Кўпчилик Давиднинг ҳаводан келаётган тўпларга яхши чиқа олмаслигини гапиришади. Аммо мен уни бу ишни ҳам яхши уддалайди деб ҳисоблайман. Икки йил ўтиб у дунёнинг энг кучли дарвозабони бўлади», дея Эрнандеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Goal.com» нашри «MUTV» маълумотларига таяниб.