Кириш Регистрация
01/04 00:00 Сельта 1-1 Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон 1-0 Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал 2-1 Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест 1-0 Ман. Юнайтед
02/04 19:30 Пахтакор 5-0 Машъал
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон
04/04 00:00 Челси - Тоттенхэм

Фарруҳ Сайфиев: «Насибам қўшилган экан, янги мавсумда «Навбаҳор»да ўйнайман!»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, яқинда Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаган "Навбаҳор" 9 февралдан ўз қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган, “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони)га қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни бошлади.

Ўзингизга маълум, “Навбаҳор” ҳар йилгидек, янги мавсумда ҳам ўз олдига юксак мақсадлар қўйган. Шу ниятда, “лочинлар” таркибига янги мавсум арафасида бир қатор янги футболчилар қўшилишди. Шундай ўйинчилардан бири тажрибали ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев.

Жамоанинг навбатдаги машғулоти якунланганидан сўнг, футболчи клуб расмий сайти учун интервью берди.

— Фарруҳ, суҳбатимизни Осиё кубоги-2023 мусобақасидаги миллий терма жамоамизнинг иштироки хусусидаги таассуротларингиз билан бошласак. Терма жамоамизнинг мазкур турнирдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
— Ассалому алайкум! Ўша мусобақада яхши иштирок этдик, деб ўйлайман. Биз яна ҳам узоқроққа боришга лойиқ эдик, аммо, афсус, насибамиз шу экан!

— Қатар термасининг “тўсиғи”дан ўтишимизга нима етишмади, деб ўйлайсиз? Ҳар ҳолда вакилларимиз ўша баҳсда ёмон ўйнашмаганди...
— Қатарликларга қарши кечган ўйинда иккинчи голни уришимиз керак эди, менимча. Шунда вазият пенальтилар сериясига қадар етиб бормасди. Пенальтилар серияси эса ўзингизга маълум, албатта бу лотерея дегани. Унда эса ҳар нарса бўлиши мумкин.

— Энди “Навбаҳор”га ўтишингиз ҳақида гаплашсак. Жамоага кўчиб ўтишингиз қандай содир бўлди?
— Агентим менга алоқага чиқиб, “Навбаҳор”дан яхши таклиф бўлаётганини айтди ва узоқ давом этган музокаралардан сўнг, жамоа аъзосига айландим.

— “Навбаҳор” таркибида машғулотларда ҳам иштирок этдингиз. Илк таассуротлар қандай?
— Дарҳақиқат жамоанинг машғулотида қатнашдим, ҳаммаси аъло даражада! “Навбаҳор”да аввал ҳам турли жамоаларда мен билан бирга ўйнаган футболчилар кўп. Шу боис, ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Албатта, эски дўстларим билан бир жамоада ўйнашим, мен учун ҳам, “Навбаҳор” учун ҳам бир томондан яхши деб ҳисоблайман!

— Ўзингизга маълум, сўнгги мавсумларда “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клублари ўртасида чемпионлик унвони учун ўзига хос кураш кечмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, пойтахтликлар сафидаги фаолиятингиз давомида бир кун келиб, наманганликлар таркибида ўйнаш ҳеч хаёлингиздан ўтганмиди?

— Тўғри айтдингиз, “Пахтакор” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари охирги мавсумларда чемпионлик учун курашда юқори интригани юзага келтиришмоқда. Ушбу клубларнинг ўзаро қарама-қаршилигида ҳам майдонда ҳақиқий жанг кечаётганини кўряпмиз. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик барча мухлислар кутишади ва зўр қизиқиш билан томоша қилишади.

Футболчининг ҳаёти шунақа, кимдир келади, кимдир кетади. Насиб қилгани бўлади барибир! Биз — футболчилар жамоамизнинг зафари учун меҳнат қиламиз. Қолгани эса Аллоҳдан деб биламан. Шунингдек, эртага нима бўлишини билмаймиз. Насибам қўшилган экан, янги мавсумда “Навбаҳор” либосида ўйнайман!

— “Навбаҳор” борасида нима дея оласиз? Олдингизда кўплаб вариантлар бўлишига қарамай, жамоамизни танлашингизнинг сабаби нимада?
— “Навбаҳор”ни танлашимга юқорида таъкидлаганимдек, ушбу жамоа таркибида кўплаб дўстларим борлиги. Улар билан аввал ҳам бирга ўйнаганмиз, қолаверса, айримлари билан миллий терма жамоада бирга тўп тепяпмиз. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, “Навбаҳор”ни танладим, десам муболаға бўлмайди.

– “Навбаҳор” мухлисларининг ижобий ҳамда салбий хислатлари ҳақида нима дея оласиз?
— Жамоа ишқибозларини юртимизда ўз ўринлари бор. Улар ҳақида салбий фикр айтолмайман ва бундай ниятим ҳам йўқ. Наманганлик мухлисларнинг “Навбаҳор”ни қандай қўллаб-қувватлашларини барча ҳамюртларимиз билишади. Шунинг учун улар ҳақида ортиқча гапириш ҳамда таъриф беришга ҳожат йўқ! Ишқибозлар мени ҳам илиқ тарзда кутиб олишди.

— Сўнгги сўз ўрнидаги фикрларингиз?
— Аввало Қатардаги Осиё кубоги турнирида биз – футболчиларни қўллаган ва бизга ишонганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор” мухлисларидан ҳам янги мавсумда жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Биз эса уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз. Насиб этса, яна суҳбатлашамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:52, 11.02.2024.
Ўқилди: 2766 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испания кубоги. "Реал Мадрид" - "Реал Сосьедад" - 4:4 (видеошарҳ) [4388]

ЖЧ-2026 саралаш. Қирғизистон КХДРга қарши ўйинни Тошкентда ўтказишни таклиф қилди [3320]

Гвардиола: "Моуриньонинг айтган гапларини энди тушундим" [2808]

"Реал" билан ўйинга 1 ҳафта қолганда "Арсенал" асосий ҳимоячисидан айрилди [2364]

Аббосбек Файзуллаевга Португалия гранди қизиқиш билдирган [2304]

Испания кубоги. «Реал Мадрид» - «Реал Сосьедад» - 4:4. Ўйин статистикаси [2037]

«Барселона» «Осасуна» шикоятига қандай жавоб қайтармоқчи экани маълум бўлди [1837]

Оярсабаль: "Реал"ни мағлуб этиш учун уни бир марта ўлдириш етарли эмас" [1765]

Анчелотти: «Финалга чиқа олишимизга ҳеч қачон шубҳа қилмагандим» [1717]

Испания кубоги. "Отишма"га айланиб кетган ўйинда "Реал" қўшимча таймларда киритилган гол эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, финалга чиқди [1634]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz