«Зенит» яримҳимоячиси Сергей Семак Европа лигасининг 1/16 финали дастлабки учрашуви «Ливерпул» дарвозасига 36 ёшу 353 кунлик бўлганида тўп киритиб, туринир тарихида гол урган энг ёши катта учинчи футболчига айланди.
Бундай кўрсаткич билан россиялик футболчини фақатгина «Виктория» яримҳимоячиси Павел Хорват (37 ёш, 214 кун) ҳамда «Штурм» футболчиси Марио Хааслар (37 ёш, 13 кун)ортда қолдиришмоқда, дея хабар беради УЕФА расмий сайти.