Франция чемпионатининг 21-тури доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Лилль»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Парижликлар етакчиси Килиан Мбаппе мазкур ўйинда туширилмади. Жамоа устози Луис Энрике бунинг сабабини қуйидагича изоҳлади:
«Мураббийнинг вазифаси — жамоани шакллантириш. Мбаппе каби футболчилар юқори индивидуал маҳорати билан ажралиб туради. Улар ўйиннинг боришини ўзгартириб юбориши мумкин. Аммо энг муҳими — жамоанинг умумий ҳолатини ҳам инобатга олиш керак.
Унинг аҳволи яхши, аммо бугун мен таваккал қилишни истамадим. Агар бу финал баҳси бўлганида уни майдонга туширган бўлардим. Шуни айтишим мумкинки, у чоршанба куни бўладиган Чемпионлар лигаси баҳсида иштирок этди», – деди Энрике.