Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Андижон» 3 футболчининг трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Андижон" трансферларни амалга оширишда давом этади. Иқтидорли футболчилар – Шерзод Эсанов, Бектемир Абдуманнонов ва Абубакир Режаббоев янги мавсумда «Андижон» таркибида тўп тепадиган бўлди.

Мухлисларимизга яхши маълумки, Эсанов «Андижон»га 2022 йилги мавсумда қўшилган. Ўтган йили эса биринчи даврадан сўнг «Олимпик» клубига ижарага берилганди. Чемпионат тугагач, унинг шартномаси якунланди. Кўриб турганингиздек, Шерзод яна «Андижон»га қайтди ва янги битим имзоланди.

Эсанов 2003 йилнинг 1 февраль куни Навоийда таваллуд топган. «Чиғатой»да футбол билан шуғулланган. Айтиш лозимки, Эсанов ўтган йили юртимизда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида терма жамоамиз сафида ғолибликни қўлга киритган.

Жамоанинг яна бир янги аъзоси – Бектемир Абдуманнонов 2002 йилнинг 12 июль куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида таваллуд топган. «Пахтакор» академиясида таҳсил олган ва 2019 йили биринчи лигада тўп сурган. 2020 ҳамда 2021 йилларда «Олимпик» шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг «Металлург»га кўчиб ўтган ва 2023 йил охирига қадар бекободликлар учун тўп тепди.

Абубакир Режаббоев 2005 йилнинг 3 апрель санасида Андижон туманида туғилган.

2016 йили Андижондаги Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол академиясига кирган ва ўша ерда катта футболга қадам босган. Режаббоев сўнгги икки йил мобайнида «Андижон-SGS»да аввалига биринчи лига, сўнгра про лигада тўп тепди. Истеъдодли ҳимоячи шунингдек, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 09:10, 12.02.2024.
Ўқилди: 2434 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8698]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3845]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3513]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2804]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2644]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2264]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1913]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1787]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1711]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.