Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирнинг плей-офф босқичини ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+1 | -

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида давравий тизим якунига етиб, кеча плей-офф босқичига старт берилди.

Шахматчилар саралаш босқичида рапид тизимида ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишган бўлса, плей-офф классик форматда ўтказилмоқда.

Нодирбек Абдусатторов чорак финалда амалдаги шахмат тожи соҳиби хитойлик Динг Лиренга қарши оқ доналарда ўйнади. Уч соатдан кўпроқ давом этган ўйинда Лирен 37-юришга келиб мағлубиятини тан олди. Хитойлик спортчи ўйин бошида бир пиёдани бериб қўйди. Ҳамюртимиз мазкур кичик устунликни маҳорат билан ғалабага айлантирди.

Бугун шахматчилар иккинчи партияни ўйнашади. Нодирбек бу сафар қора доналарда ўйнайди. Ватандошимиз дуранг ўйнаса ҳам ярим финалга чиқади. Ярим финалда бу жуфтлик ғолибига Алиризо Феружа (Франция) - Магнус Карлсен (Норвегия) жуфтлиги ғолиби рўбарў келади.

Бугунги учрашувлар Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Чорак финалнинг биринчи ўйинида қайд этилган натижалар:

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Динг Лирен (Хитой) - 1:0
Винсент Кеймер (Германия) - Левон Арониан (АҚШ) - 0,5:0,5
Фабиано Каруана (АҚШ) - Домараджу Гукеш (Ҳиндистон) - 1:0
Алиризо Феружа (Франция) - Магнус Карлсен (Норвегия) - 1:0

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:50, 12.02.2024.
Ўқилди: 2073 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик