Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ўсмирларимиз иккинчи ўйинда БААга мағлуб бўлишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги навбатдаги ўйинида мезбонлар ўсмирлар терма жамоасига қарши учрашувда мағлубиятга учради.

Мезбонлар ўйиннинг 6-дақиқасида Муҳаммад Акбарий томонидан пенальтидан урилган гол эвазига ҳисообда олдинга чиқиб олишган бўлса, 18-дақиқада Али Ғулом бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозамизга йўллаб, ҳисобни 2:0га етказди. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида Дилшод Нуралиев шогирдлари битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Таъкидлаш лозим, иккинчи бўлим бошида БАА дарвозабони Муҳаммад Ҳассан майдондан четлатилганидан кейин, деярли бир бўлим давомида терма жамоамиз бир киши кўп бўлиб майдонда ҳаракат қилишди.

Ушбу жамоалар ўртасида икки кун аввал бўлиб ўтган баҳсда ўзбекистонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Иккинчи ўйиндан кейин БАА ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Рашид Амир ўз шогирдларининг ҳаракатларига юқорига баҳо берди.
"Иккинчи ўйинни яхши ўтказдик. Ўйлайманки, биринчи ўйинда ҳам мағлубиятга муносиб эмасдик. Унда кўплаб вазиятларни глога айлантира олмагандик. Биринчи ўйинда йўл қўйган хатоларимизни кўриб чиқдик ва иккинчи ўйинда уларга йўл қўймасликка ҳаракат қилдик. 90 дақиқа давомида шогирдларим тактик жиҳатдан тўғри ҳаракат қилишди, айниқса, дарвозабонимиз майдондан четлатилиб, 44 дақиқа давомида 10 киши бўлиб ҳаракат қилганимиздан кейин. Осиёнинг амалдаги чемпионини мағлуб этганимиз бизга ишонч туйғусини беради. Демак, биз тўғри йўлдан кетяпмиз", дейди Рашид Амир.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:12, 18.02.2013.
Ўқилди: 4619 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик