Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Рикардо Кака «Райо Вальекано»га қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйинга чиқиб фаол ва жамоам учун фойдали бўла олдим. Бу менга ёқмоқда ва ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман. Серхио Рамос қизил карточка олганидан кейин биз бир неча қора ишларни ҳам амалга оширишимизга тўғри келди. Кўпроқ югуришимизга, кўпроқ кураш олиб боришимизга тўғри келди. Аммо барчаси биз учун қониқарли бўлди», дейди Кака.
Қайд этиб ўтиш жоиз, учрашувда Кака асосий таркибда майдонга чиқиб битта голга ҳаммуаллифлик қилди. Учрашувнинг 80-дақиқасида бошқа футболчига алмаштирилди.