"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер мюнхенликлар ҳужумчиси Харри Кейнни жамоавий ўйинчи сифатида таърифлади.
"У инглизлар айтганидек, "ҳайратланарли" характерларга эга. Фақат статистика ёки голлар нуқтайи назаридан эмас, балки ўзини тутиш услубида ҳам: футболчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам. У, албатта, эгоист эмас, у доимо голлар ҳақида ўйламайди.
У шунчаки ўз футболини ўйнайди. Бу жамоавий спорт тури. У жамоа ғалаба қозониши учун борини беради", - дея Мюллернинг сўзларидан иқтибос келтиради УEФА матбуот хизмати.