Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Эрикссон "Ливерпуль" ва "Аякс" афсоналари ўртасидаги ўйинга таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон 23 март куни "Энфилд" стадионида бўлиб ўтадиган "Ливерпуль" ва "Аякс" афсоналари ўйинида иштирок этиб, орзусини амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Эрикссон саратон касаллигига чалингани ва бир йилдан камроқ умри қолганини эълон қилган эди.

75 ёшли швециялик мураббий ўзининг "Ливерпуль" мухлиси эканлигини ва ҳар доим "мерсисайдликлар" клубини бошқаришни орзу қилганини тан олди.

Бугун эса "Ливерпуль" Эрикссоннинг орзуси амалга ошишини эълон қилди. Свен-Йоран LFC Foundation фондининг йиллик хайрия ўйинига таклиф қилинди.

Эрикссон "Ливерпуль" афсоналари Ян Раш, Жон Барнс ва Жон Олдриджни ўз ичига олган мураббийлар штабининг бир қисми бўлади, Свен-Йоран жамоасида эса Йежи Дудек, Мартин Шкртел, Фабио Аурелио, Джибрил Сиссе ва бошқалар жой олади. Райан Бабель иккала томонда ҳам ўйнайди.

Киритилди: 17:56, 13.02.2024.
Ўқилди: 1375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик