Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Анчелотти Браим Диаснинг жароҳати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Браим Диас ҳақидаги саволга жавоб берди.

24 ёшли испаниялик футболчи Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи ўйинининг 48-дақиқасида рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, “Лос-Бланкос”га “РБ Лейпциг” устидан ғалаба келтирди (1:0). Учрашув якунида Диас жароҳати туфайли алмаштирилишига мажбур бўлди.

"Кўряпманки, Браим "Милан"даги ижарасидан кейин анча кучайган. У майдонда пайдо бўлганда бизга ёрдам беради. Бугун у ажойиб гол урди ва биз унинг ўйинига қойил қолишимиз керак.

Жароҳат? Бу мушак муаммоси деб ўйламайман - у шунчаки зарба олди", - деди Анчелотти ўйиндан кейинги интервьюсида.

Киритилди: 06:14, 14.02.2024.
Ўқилди: 3097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик