Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини Англия премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириши мумкин. Todofichajes журналистлари хабарига кўра, 25 ёшли франциялик футболчини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Шартнома ёзги трансфер ойнасида якунланиши мумкин. Кунденинг потенциал трансфери 60 миллион евро бўлиши мумкин. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг июн ойи охирида тугайди.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида ҳимоячи 21 та ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.