Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ишлатилган, яроқсиз теннис тўплари турнирдан кейин қаерга кетади?

Баҳо:
+ | -

Теннис мусобақаларида минглаб тўплардан фойдаланилади — чунки улар ўйин давомида доимий равишда спортчилар қийинчиликсиз фойдаланиши учун алмаштириб турилади. Тўпнинг ҳолати ўйин сифатига ҳам таъсир қилади.

Кичикроқ турнирни ўтказиш учун 5000 га яқин тўп керак бўлса, Уимблдон турнирини ўтказиш учун ташкилотчилар йилига 55 мингга яқин, US Open’да эса 70 мингга яқин тўплардан фойдаланади.

Табиийки, савол туғилади: турнирлардан кейин тўплар билан нима содир бўлади?

Теннис тўплари атроф-муҳит учун катта муаммо. Юқори даражадаги турнирлар учун фақат қайта ишланмаган каучукдан тайёрланган тўпларгина мос келади, чунки улар янада мустаҳкам ва бардошлидир. Бу эса кўп янги каучуклар истеъмолини талаб қилади ва айнан теннис коптоклари ишлаб чиқариш, мутахассисларнинг фикрига кўра, Amazon ўрмонларини йўқ қилинишининг сабабларидан бири.

Бундан ташқари, тўпларни қайта ишлаш жуда қийин. Улар учта элементдан - каучук, елим ва линтдан иборат ва бу элементларни бир биридан ажратиш жуда қийин.

Қийинчиликларга қарамай теннис тўпини қайта ишлаш дастурлари ҳали ҳам мавжуд. Мисол учун, Францияда теннис федерацияси 2008 йилда шундай фаолият билан шуғулланишни йўлга қўйган. Шундай қилиб, улар 17 миллионга яқин тўпдан бир мунча фойдаланишни ўйлаган.

Тўплар пуфлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда қайта ишланади — тўплар майдаланади, сўнгра каучук ва пахмоқ ҳаво ёрдамида ажратилади. Шундан сўнг, каучук эритилади ва спорт майдончалари учун қопламалар тайёрланади.

Шунга ўхшаш дастур бир неча йил олдин Қўшма Штатларда пайдо бўлган. Америкада қайта ишланган каучук, бошқа нарсалар қатори, янги теннис кортларини қуришда ҳам қўлланилади.

Ўйинларда тўплар билан икки ҳодиса “содир бўлади”

Биринчидан, уларнинг тишлари эскиради. Улар жуда юмшоқ бўлиб қоладилар ва бу нарса тўпни ҳавода тез ҳаракатмаслигига олиб келади. Иккинчидан, уларнинг ичидаги ҳаво камаяди- бу уларни яроқсиз ҳолатга келишига сабаб бўлади.

Шунинг учун, профессионал ўйинларда улар дастлабки етти ўйинда, кейинчалик эса ҳар тўққизта ўйинда ўзгартирилади. Бундай ишлатилган тўплар қуйироқ мусобақадаги ўйинчилар учун мос бўлиши мумкин. Кичик турнирлар кўпинча теннис клубларида ўтказилади ва мусобақадан кейин клуб ишлатилган тўпларни олиб кетади ва уларни болаларга ўргатадиган гуруҳларга юборади.

Эскирган тўплар бошқа мақсадлар учун ҳам ишлатилади Уимблдон турнирида улар эсдалик совғалари сифатида сотилади ва ундан тушган даромад хайрияга ўтказилади.

Баъзан улар турли ташкилотларга совға қилинади. Масалан, Уимблдон ташкилотчилари уларни ҳайвонлар ҳуқуқлари фаолларига юборади, улар сичқонлар йиртқичлардан хавфсиз тарзда уя қуришлари учун тешиклар очиб, устунларга осиб қўйишади.

Баъзи турнирлар ишлатилган тўпларнинг бир қисмини ўйинчоқ сифатида махсус итлар бошпаналарига юборади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:40, 14.02.2024.
Ўқилди: 1680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.