"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер 17 февраль куни бўлиб ўтадиган "Манчестер Сити"га қарши Англия Премьер-лигасининг 25-тур учрашуви олдидан фикр билдирди.
Англиялик ярим ҳимоячи "Сити" тарбияланувчиси бўлиб, ўтган ёзда Лондон жамоасига келиб қўшилганди.
"Бу қийин ўйин бўлади, лекин мен "Etihad"га қайтишни интиқлик билан кутяпман. Ростини айтсам, ғалати бўлса-да, жуда хурсандман.
Ҳа, мен аллақачон “Манчестер Сити” билан “Стэмфорд Бриж”да ўйнаганман, аммо “Etihad”да бу бошқача бўлади деб ўйлайман.
Лекин мен бу ўйинни интиқлик билан кутяпман", - дея Палмернинг сўзларини келтиради «Челси» расмий сайти.