Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ЎФА ва ФИФА мутахассислари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон ва Ги Киала билан техник ҳамкорликни йўлга қўйди.

Техник ривожланиш бўйича яқин, ўрта ва узоқ режаларни тузиш, мураббийлар таълими, терма жамоаларни ривожлантириш, нуфузли ёшлар, оммавий, болалар, аёллар футболи ва футзалини янги босқичга олиб чиқиш режаларини муҳокама қилиш мақсадида ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон ва ЎФА техник директорлигига номзод Ги Киала билан учрашув ташкил этилди.

«Юртимизда футбол ривожланиши ҳукумат даражасига кўтарилган. Президентимиз эса фаолиятимизни доимо қўллаб-қувватлайди. Ўтган йиллар давомида иккита йирик турнирга мезбонлик қилдик. Жорий йил центябр ойида футзал бўйича Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказамиз. Миллий терма жамоалар маркази қуриб битказилиши учун тизимли ривожланиш йўли босиб ўтилмоқда. У ерда футбол инфратузилмаси, тиббиёт ва таълим йўналишлари бўйича ишлар йўлга қўйилади. Агар барчамиз биргаликда ишласак, кўзланган мақсадга эриша оламиз», – деди ЎФА биринчи вице президенти Равшан Ирматов.

Шунингдек, техник директорлар, мураббийларнинг замонавий футболда тутган ўрни, бу йўналишдаги тенденциялар, оммавий ва профессионал футболни босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган дастурларини юртимизда муваффақиятли амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ёш иқтидорли футболчиларнинг профессионал футболга қадар етиб боришини тизимли ташкил қилиш ва бунга кўмаклашишнинг халқаро тажрибаси юзасидан фикрлар алмашилди.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар бир қатор йўналишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда олдинда турган режаларни муҳокама қилдилар.

Маълумот учун, ЎФА техник директорлигига номзод Ги Киала Бельгия, Буюк Британия, БАА ва Саудия Арабистонида мураббий сифатида тажриба тўплаган.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:56, 15.02.2024.
Ўқилди: 1120 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.