“Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леау Европа лигаси плей-офф босқичининг биринчи ўйинида “Ренн” устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди.
“Тео Эрнандес билан бир-биримизни жуда яхши тушунамиз, бу ажойиб гол эди. Ўз майдонида мухлисларимиз кўз ўнгида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониш муҳим эди", - дея Леаунинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.