"Бавария" президенти Герберт Хайнер жамоанинг жорий мавсумдаги совринларни ютиш имкониятларига баҳо берди.
“Биз бундан хавотирда эмасмиз. Чемпионлар лигасида ҳали имкониятимиз бор. Ҳисоб 0:1 бўлганидан кейин ҳаммаси реал эди.
Жавоб ўйинида вазиятни ўзгартириб, чорак финалга чиқамиз. Мухлислар бизни уйда қўллаб-қувватлашади.
Уларнинг ёрдами билан биз буни амалга оширамиз. Олдинда Бундеслигада ҳали кўп турлар бор. Биз чемпионликка сўнгги дақиқаларгача ишонамиз", - дейди клуб раҳбари.