Франциялик ярим ҳимоячи Пол Погбанинг агенти Рафаэла Пимента футболчининг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди. Допинг синовидан ўта олмагани учун у номаълум муддатга дисквалификация қилинган.
“Погбанинг аҳволи? Пол эртага ҳам майдонга тушишга тайёр. У воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига тайёр, у психологик нуқтаи назардан чемпион. Погба зарба олади, ундан омон қолади ва давом этади. У доимий равишда машғулот ўтказади, ўзини формада сақлайди", - дея Пиментанинг сўзларини келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, Погба Туриннинг “Ювентус” клуби футболчиси ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди.