"ПСЖ" ярим ҳимоячи Хави Симонсни "Лейпциг"дан ижара муддатидан олдин қайтариш устида ишламоқда, дея хабар беради журналист Абделла Булма.
20 ёшли футболчининг ижара муддати 2024 йилнинг декабрь ойигача мўлжалланган. Бироқ, "ПСЖ" Симонсни ёзда қайтаришни истамоқда.