«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жирунинг таъкидлашича, «Арсенал» ўз уйида мағлубиятга учраган бўлса ҳам, ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган экан.
«Иккинчи таймда биз босим уюштирдик, лекин учинчи гол барчасини ўзгартириб юборди. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, шунчаки меҳмонда учта гол уришимиз керак бўлади. Бу оддий иш эмас. «Бавария»нинг ҳимоя чизиғи жуда кучли»,- дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» жорий мавсумда бундеслигада ўз дарвозасидан бор йўғи 7 та гол ўтказиб юборган.