"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике жорий мавсум якунланганидан кейин франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарлар ҳақида гапирди.
“Мен манфаатдор томонлар гапирмагунча Мбаппе мавзусига тегмоқчи эмасман. Улар гапирганда, мен ҳам гапираман. Жамоа ҳамма нарсадан устун", - дея Энрике сўзларини келтиради La Source Parisenne.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик футболчи "ПСЖ" раҳбариятига мавсум якунида кетишини маълум қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Бундан ташқари, "Реал" президенти Флорентино Перес мураббийлар штабига Мбаппе "Қироллик клуби" футболчисига айланиши ҳақида аллақачон хабар бергани хабар қилинганди. Бундан ташқари, француз Мадридда фаол равишда уй-жой қидираётгани ҳақида маълумот бор.