Миланнинг “Интер” клуби марказий ҳимоячиси Стефан де Врей жамоасининг савиясини юқори баҳолади.
"Нерадзуррилар" А Сериянинг 24-тури доирасида ўз майдонида "Салернитана"ни (4:0) мағлуб этиб, "Ювентус" билан очколари сонини 10тага етказди.
"Менимча, бу мен клубда ўйнаган вақтимдаги энг кучли "Интер". Бу кўп йиллик ҳамкорлик самарасидир.
Биз узоқ вақтдан бери бирга ўйнадик, бутун жамоа ўсиб бормоқда, энди эса фойдани кўряпмиз. Бу жамоанинг бир қисми бўлишдан мамнунман", – деди ҳимоячи.