Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Реал" ҳимоячиси "Севилья"га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Ла Лиганинг 26-турида жамоа сафига қайтади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Рюдигер "Севилья"га қарши ўйинга тайёр бўлади. Ушбу ўйин 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган "Жирона"га (4:0) қарши ўйин олдидан жароҳат олди. Германиялик футболчининг сон мушаклари шикастланган. Испания матбуоти хабар беришича, ҳимоячи камида икки ҳафта майдонга туша олмайди. Немис футболчиси "Қироллик клуби"да 2022 йилнинг ёзидан, "Челси"дан эркин агент сифатида кўчиб ўтганидан бери ўйнамоқда.

Испания чемпионатининг 2023/2024 йилги мавсумдаги турнир жадвалини Мадриднинг "Реал" клуби бошқариб турибди. Жамоа 24 учрашувда 61 очко жамғарган. "Жирона" 56 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 12:26, 17.02.2024.
Ўқилди: 1744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5686]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5320]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3901]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3762]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3070]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2167]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [1999]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1965]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1922]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик