Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

ТЕННИС. Денис Истомин АҚШлик теннисчини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон теннисчи Денис Истомин АҚШда бошланган Мемфис мусобақасини ғалаба билан бошлади. У турнирнинг учинчи рақами теннисчиси АҚШлик Жон Изнерни мағлубиятга учратди.

Биринчи сетни ўз фойдасига ҳал қилиш учун Денис АТР рейтингида 16-ўринни эгаллаб турган теннисчига 4та сетни бой берган бўлса, иккинчи сетни ҳамюртимиз 6:3 ҳисобида енгиб олди. Ўйин давомида Изнер 8 марта қўш хатога йўл қўйди.

Истомин нимчорак финалда Йен Хсун Лу (Хитой Тайпейи) ва Лейтон Хьюитт (Австралия) ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади. Тайпейлик теннисчи ҳозирги кунда АТР рейтингида 72-ўринни эгаллаб турган бўлса, Хьюитт 107-ўринда қайд этилган.

Таъкидлаш лозим, Денис Истомин Мемфис турнирининг ўтган йилгисида илк босқичда бўлажак ғолиб Юрге Мелзер (Австрия)га ютқазиб қўйганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:00, 20.02.2013.
Ўқилди: 4000 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.