Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Де Зерби: "Буюк Британияда яшаб, муаммо қаерда ишлашда эмас, қандай ишлашда эканини тушундим"

Баҳо:
+ | -

Роберто Де Зерби "Брайтон"даги келажаги ҳақида қайғурмоқда.

Италиялик мураббий барча турнирларда 72 учрашувда “денгиз отлари”ни бошқарган.

"Топ-клублар менга қизиқиш билдираётганини эшитиш мен учун катта шараф. Мен бундан фахрланаман, лекин диққатимни кундалик ишларга қаратганман.

Келажагимга келсак, клуб хўжайинлари билан мулоқот қиламан, чунки мен энг рақобатбардош бўлишни хоҳлайман, режани тушунаман, кейин у ёки бу катта клубда ишлашда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Фаолиятим давомида Премьер-лига, А Серия, Бундеслига, Лига 1, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун курашмоқчиман, аммо ҳозир сиз кетишингиз керак бўлган ёки рақобатлашишингиз керак бўлган ёки яна бироз кутишингиз керак бўлган вақт эмас.

Мен ватанимни севаман, Италияни севаман, Италия футболини севаман. Албатта, мақсадларимдан бири ўз юртимга қайтиб ишлаш, лекин бу вақт қачон бўлишини билмайман.

Мен Премьер-лигада бахтиёрман ва “Брайтон”га, лигага, барча мураббийлар ва одамларга раҳмат айтишим керак.

Буюк Британияда яшаб, муаммо қаерда ишлашда эмас, қандай ишлашда эканини тушундим", - деди италиялик мутахассис Sky Sports нашрига.

Киритилди: 20:51, 17.02.2024.
Ўқилди: 1479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5730]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5382]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3937]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3780]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3088]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2198]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2020]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1995]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1944]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1890]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик