Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

«Бухоро» клубидан трансфер тақиқи ечилди, «Навбаҳор» ва «Нефтчи эса...

Баҳо:
+ | -

«Бухоро» клуби футболчилар билан ҳисоб-китоб қилгани Ўзбекистон футболчилари уюшмаси томонидан тасдиқланди. Шунингдек, клуб Лига олдидаги мажбуриятларини ҳам бажарди.  

Шундан келиб чиқиб, «Бухоро» футбол клубига қўйилган трансфер тақиқи олиб ташланди. 18 февралдан бошлаб клуб MyLeague платформаси орқали янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Эндиликда клуб 2024 йилги харажатлар сметасини ЎФА билан келишиши талаб этилади. Мазкур келишув асосида харажатлар сметаси ҳомий ташкилот томонидан тасдиқлангач, клубга Лига рўйхатидан ўтган янги футболчилар лицензияси тақдим этилади.

Шунингдек, «Бухоро» клубининг кейинги 3 йил учун мўлжалланган ривожланиш дастури ишлаб чиқилади ҳамда клубнинг кейинги фаолияти мазкур дастур асосида тартибга солинади. Дастурдан Ассоциация ҳамда Лига талаби асосида клуб инфратузилмаси ва моддий-техник базасини ривожлантиришга доир қатор бандлар ўрин олади. Шу асосда ҳомий ташкилот томонидан ажратиладиган маблағнинг биринчи навбатда дастур асосида йўналтирилиши мониторинг қилиб борилади.   

Маълумот учун, ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан қўйилган тақиқ "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сўғдиёна" ҳамда Биринчи лиганинг 5 та клубига нисбатан сақланиб қолмоқда. Айни вақтда "Навбаҳор" ва "Нефтчи" мазкур тақиқни ечиш устида ишламоқда.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:38, 17.02.2024.
Ўқилди: 2151 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.