“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, “Байер”даги ажойиб мавсумни ўтказаётган, Хаби Алонсо мурабийларнинг янги авлодидаги энг истеъдодлиларидан бири.
“Ливерпуль” ва “Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Алонсо Клопп истеъфога чиқишини эълон қилганидан кейин “Энфилд”да ишини давом эттириши мумкинлиги ҳақида гаплар пайдо бўлди.
Алонсо Леверкузен жамоасини 16 ой ичида Бундеслиганинг қуйи поғонасидан энг юқорисига олиб чиқди. 42 ёшли мураббий Германия кубоги ярим финалига йўлланма олди ва ўтган ҳафта амалдаги чемпион “Бавария”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
“Хаби ақл бовар қилмас ишни бажармоқда”, — деди Клопп.
“Янги авлод мураббийлари аллақачон шаклланиб улгурди ва улар орасида Хаби Алонсони алоҳида эътироф этиш зарур. Жаҳон даражасидаги футболчи бўлган Хаби мураббийлар оиласидан бўлганлиги ҳам унинг фойдасига ишламоқда, у футболчилик давридан мураббийлардек футболчиларга кўрсатмалар бериб турар эди. Унинг нодирона трансферларни амалга оширгани ва жамоани шакллантирганини алоҳида эътироф этиш зарур”, — деди “Ливерпуль”нинг амалдаги бош мурабийи.
Клоппнинг қўшимча қилишича, у ўзидан кейинги мураббийни излаш билан шуғулланмаслиги, буни раҳбарият ҳал қилишини таъкидлади.