Англияда Премьер-лиганинг йигирма бешинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.
“Тоттенхэм” навбатдаги омадсизликка учради – Анже Постекоглу жамоаси ўз майдонида “Вульверхэмптон”га имкониятни бой берди.
Жамоа устози ўйин натижалари ҳақида фикр билдирди, унинг фикрича, ўйинчилар тартиб-интизомни қўйиб юборишган.
У биринчи бўлимнинг кучсизлигидан ҳам нолиди:
"Яна биринчи бўлимда қўлимиздан келганича ўйнамадик. Биз ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, аммо ўткир бўла олмадик.
Ҳар икки голни ҳам консентрация ва тартибсизлик туфайли ўтказиб юбордик. Бу жуда ҳам хафсаламизни пир қилди”, - дея Постекоглунинг сўзларини келтиради BBC Sport.