"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо келажакда ўйинининг қайси жиҳатларини яхшилаши кераклигини айтди.
"Мен консентрацияни яхшилашим керак. Бутун ўйин давомида яхши ўйнаб, кейин 89-дақиқада консентрацияни йўқотиб, ҳаммасини барбод қилишингиз мумкин. Бу борада жиддий муаммоларим бор деб айтмаган бўлардим, аммо бутун 90 дақиқа давомида консентрацияни сақлаб қолиш жуда қийин", - деди Араухо Barca Universal билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Рональд "Барселона" сафида 2018 йилнинг ёзидан, Уругвайнинг "Бостон Ривер" жамоасидан кўчиб ўтганидан бери ўйнаб келмоқда.