Мюнхеннинг "Бавария" клуби янги футболчиси Брайан Сарагоса жамоадаги дебют ўйини натижалари ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, кеча испаниялик футболчи Германия чемпионати доирасидаги "Бохум"га қарши "Бавария" 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда захирадан майдонга тушганди.
"Натижа яхши эмас, лекин мен "Бавария"да дебют қилганимдан хурсандман. Европанинг энг йирик клубларидан бирида дебют қилиш ҳар куни содир бўлавермайди, бу катта шараф. Ҳозир ишлашни давом эттириш ва бор эътиборни келаси ҳафтада “РБ Лейпциг”га қарши ўйинга қаратиш вақти келди”, деб ёзди Сарагоса ижтимоий тармоқларда.
Сарагоса "Бавария"га ўтишдан олдин Испанияда "Гранада" жамоасида ўйнаган. Мавсумнинг биринчи ярмида Брайан Ла Лигада 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.