Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Азар "Челси"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг собиқ футболчиси Эден Азар Лондон жамоасидаги ҳозирги ҳолат ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, “кўклар” Англия Премьер-лигасида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Мухлис сифатида мен "Челси"нинг энг зўр бўлишини хоҳлайман, аммо ҳозир бу жуда қийин. Сўнгги икки йилда жамоада катта ўзгаришлар бўлди. Нафақат футболчилар, балки эгалари ҳам ўзгарди. Бу янги ҳикоя. Мухлислар сифатида биз жамоани қўллаб-қувватлашимиз керак”, - деди Азар.

Азар 2012 йилдан 2019 йилгача "Челси"да ўйнаган. Бельгиялик футболчи жамоаси билан икки марта Премьер-лига ва Европа лигасида зафар қучган, шунингдек, Англия кубоги ва лига кубогини ҳам қўлга киритган.

Киритилди: 12:43, 19.02.2024.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик