Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансфер кампаниясини режалаштира бошлади. Британиялик журналистларга маълум бўлишича, "канонирлар" ўз қизиқишлари доирасидаги иккита футболчига эга. Гап "Брентфорд" ҳужумчиси Айван Тоуни ва "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Педру Нету ҳақида кетмоқда.
Пойтахт клуби раҳбарияти бу футболчиларни қўлга киритиш учун тахминан 150 миллион фунт сарфлашга тайёр. Қолаверса, "Арсенал"нинг потенциал ўйинчилари рўйхатида "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди ҳам бор.
Англия чемпионатининг 25-туридан сўнг “канонирлар” 55 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.