"Реал Сосьедад" матбуот хизмати ходими Йон Андер Мундуате жамоа ярим ҳимоячиси Арсен Захаряннинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Арсен кундан-кунга яхшиланиб бормоқда ва клуб ундан мамнун. Ҳозир февраль ойи ва футболчининг ижараси мумкин эмас.
Ёзда нима бўлишини Худо билади", - дея Мундуатенинг сўзларини келтиради Спорт24.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли футболчи ўтган ёзда "Реал Сосьедад"га ўтган эди. Сан-Себастьянликлар таркибида Захарян барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 27 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.