Миллий чемпионат учрашувларида «Ал Иттифоқ» дастлабки ва охирги 30 дақиқани анча яхши ўтказгани билан ажралиб турибди. Юқоридаги 30 дақиқаларга 10тадан гол тўғри келади. Ўртадаги 30 дақиқада эса даммамликлар 7 бор тўп киритишган.
Жамоа сафида тўрт нафар легионер рўйхатдан ўтган: бразилиялик Карлос Сантос аввал Загребнинг «Динамо», «Вартекс» ва «Шандон Лунен» каби клублар сафида ўйнаган. Уммонлик Аҳмад Муборак эса «Ал Айн», «Ал Райян», «Дубай» ва «Ал Наср» сингари жамоаларда тўп тепган. Ганалик Принс Таго «Ал Иттиҳод», «Ал Шабаб», «Иттифоқ», «Хоффенхайм», «Партизан» ва «Бурсаспор» каби машҳур клубларда ўйнаган. Миллий терма жамоада 36 учрашувда 7 гол урган. Боливиялик Алсидес Пеня миллий терма жамоа аъзоси ҳисобланади. У январь ойида «Ориент Петролеро» клубидан жамоага келиб қўшилди.
Жорий мавсумда Даммам жамоаси таркибида Карлос Сантос, Аҳмад Муборак, Юсуф Салим, Яҳё Шаҳри, Султон Ал Барган, Ҳасан Кадиш, Файз Собия, Мажид Ал Амри, Жамаъан Ал Жамаъан, Аҳмад Валпи, Абдуллоҳ Салоҳ, Ҳамад Ал Ҳамад асосий таркиб футболчилари бўлиб туришибди. Қишки трансферлар чоғида Кассио Варгас ҳам Жанубий Корея «К» лигасига кўчиб ўтди. Чемпионат баҳсларида Юсуф Салим 8 тўп киритиб, тўпурар мақомини ўзида ушлаб турибди.
“Ал Иттифоқ” таркиби:
Дарвозабонлар
1. Муҳаммад Хўжа
30. Абдуллоҳ Солиҳ
32. Файз Собия
Ҳимоячилар
2. Али Ал Зубайди
3. Жамаъан Ал Жамаъан
4. Карлос Сантос (Бразилия)
5. Мажид Ал Амри
13. Ҳасан Кадиш
14. Аҳмад Валпи
15. Аҳмад Баҳри
25. Муртадо Барриҳ
70. Волид Маҳбуб
89. Санъад Шраҳили
Ярим ҳимоячилар
6. Абдуллоҳ Доссари
7. Муҳаммад Шариф
8. Яҳё Шаҳри
12. Аҳмад Муборак (Уммон)
17. Абдуллоҳ Салим
19. Аҳмад Ал Муборак
20. Султон Ал Барган
28. Фаҳад Муборак
31. Абдулраҳмон Ал Хайбари
81. Иброҳим Ал Иброҳим
Ҳужумчилар
9. Ҳамад Ал Ҳамад
10. Салиҳ Башир
11. Замил Ал Сулим
16. Юсуф Салим
24. Принс Таго (Гана)
26. Али Ал Зақан
Алсидес Пеня (Боливия, рақами ёзилмаган)