«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави кеча бўлиб ўтган «Милан»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Барчаси қийинлашганини билиб турибмиз, лекин бизнинг олдимизда «Камп Ноу»да бўлиб ўтадиган 90 дақиқа ўйин бор. Шундай экан ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкин.
«Милан» билан ўйинда майдонни қандай қилиб эгаллашни билолмадик. Биз жаримадан кўпроқ зарба беришимизга тўғри келди. Хато қилмаслигимиз керак эди. «Милан»ни енгишимиз учун бу хатоларни кўриб чиқишимиз керак.
«Барселона» сўнги 4-5 йилда кўп ғалаба қозонди, лекин бизга тарихий «камбек» етишмаяпти. Биз айнан шуни амалга оширмоқчи эдик.
«Камп Ноу»да майдон ҳам яхши ҳолатда бўлади. Биз худди «Сан-Сиро»даги каби тўпни тўхтатиш учун уч марта ҳаракат қилмаймиз»,- деб Хавининг сўзларидан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.